Даҳшат! ПСЖ суперклубга Кварацхелиянинг нархи айтди

Жорий мавсум Англия Премьер-лигаси ғолиблигига жуда яқин турган Лондоннинг “Арсенал” клуби Грузия терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумкор футболчиси Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда.

TeamTalk нашрига кўра, “канонирлар” раҳбарияти  ушбу трансфер бўйича иш бошлаган ва бош мураббий Микель Артета шахсан ушбу футболчини жамоага олиб келишдан манфаатдор.

Бироқ Париж клуби ўз етакчиларидан бири билан хайрлашишни истамаяпти. Хабар қилинишича, “Пари Сен-Жермен” Хвичани қўйиб юборадиган бўлса ҳам, бу ишни ўта катта сумма, тахминан 180 миллион евро миқдоридаги тўлов эвазига амалга ошириши мумкин.

Агар бу трансфер амалга ошса, Британия футболи учун рекорд кўрсаткич бўлади.

Кварацхелиянинг ўзи ҳам Париждаги ҳолатидан мамнун ва клубни ўзгартиришга шошилмаяпти.

Жорий мавсумда 25 ёшли вингер барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!