Давид Луиз Балотеллининг жамоадошига айланиши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ ҳимоячиси Давид Луиз фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 34 ёшли бразилиялик футболчига "Адана Демирспор" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу жамоа Луизга 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

"Адана Демирспор" Туркия Суперлигаси дебютанти ҳисобланади. Бундан аввалроқ жамоа италиялик машҳур ҳужумчи Марио Балотеллини ўз сафига қўшиб олган эди.

Луиз "Арсенал"га 2019 йилда “Челси”дан кўчиб ўтган. У ўтган давр мобайнида “канонирлар” сафида 73 та ўйинда иштирок этди ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Давид Луиз айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар