Даврон Файзиев Элдор Шомуродов ҳақида нималар деди?

А Серия 19-туридан ўрин олган "Рома" - "Сампдория" учрашувида дуранг қайд этилди - 1:1.

72-дақиқада захирадан майдонга тушган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол уриб, ҳисобни очганди. Бироқ Маноло Габбьядини жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ушбу баҳсдан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида Шомуродов ҳақида фикр қолдирди.

Элдор Шомуродовдан гол! "Рома"да дуранг. Моуриньо ўзбек ҳужумчисини захирадан туширди. Бироздан кейин Элдор ҳужумда фаол ҳаракат қилди ва ҳимоячилар билан курашда устун келиб, яқин бурчакка аниқ зарба йўллади. Бироқ ўйин охиригача "Сампдория" ҳисобни тенглаштирди. Охирги дақиқаларгача "Рома" босим қилди, гол уролмади. Бу "Рома"нинг 2021 йилдаги охирги ўйини эди ва Шома уни гол билан чиройли тугатаётгани жуда муҳим, - деди Даврон Файзиев.

Ушбу натижадан сўнг "бўрилар" 32 очко 6-ўринда бормоқда. 17 очкоси бор "Сампдория" эса 15-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!