Даврон Файзиев МЮга келаётган мураббий кимлиги ва нима учун

"Манчестер Юнайтед"ни ким бошқариши маълум бўлди. "The Atletic" нашрининг хабарига кўра, "қизил иблислар" Москванинг "Локомотив" клубида спорт ишлари раҳбари сифатида ишлаб келаётган Ральф Рангник билан келишувга эришди.

Манбанинг маълум қилишча, Ральф мавсум сўнггига қадар манкунияликлар билан шартнома имзолайди. Кейинчалик у клуб тизимига ўтказилиши мумкин.

Муваффақиятсиз натижалардан сўнг, Оле-Гуннар Сульшер МЮ билан хайрлашган эди. Айни дамда унинг ўрнида вақтинча Майкл Кэррик ишлаб келмоқда.

Ральф Рангник қандай мураббийлиги ва нега айнан у МЮга кераклиги борасида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида фикрларини билдирди.

- "Манчестер Юнайтед"га Зидан, Почеттино каби ёрқин номлар келиши кутилганди. Натижада Москванинг "Локомотив" клубида спорт ишлари раҳбари таклиф этилмоқда. У ҳам мавсум охиригача. МЮнинг биринчи таклифини Ральф рад этган, кейинги таклифда клуб яхшироқ шароитлар тақдим этган ва розилик олган. Нега у?

Бугун сиз Европа кучли чемпионатларида порлаётган бир қанча германиялик мутахассисларни кўряпсиз. Клопп, Тухель, Нагельсманн. Уларнинг услуби фарқ қилиши мумкин, лекин битта жиҳати ўхшаш. “Гегенпрессинг” услубидаги босим. Ана шуни Ральф Рангник кашф қилган. У Европада жуда қадрланадиган ва жамоаларда кўп тизим ишларини йўлга қўя оладиган мутахассис. Бир сўз билан айтганда - мия.

Фақатгина "Локомотив"даги фаолияти мавҳум. Клубдагиларнинг ҳаммаси ҳам германияликни тўғри тайинлов, деб ҳисобламайди. Яна бир масалада сал муаммо келиб чиқиши мумкин, Манчестердаги ёрқин шахсларни ўзининг қатъий схемасига мослаштиришда. Ана шуни кузатиш қизиқ, - деди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар