Де Брюйне Дания терма жамоаси дарвозасига киритган голини нега нишонламаганини айтди

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне кеча “Евро-2020” гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Данияга (2:1) қарши ўйинда урган голини нега нишонламаганлигини тушунтирди.

“Албатта, мен хурсанд эдим, лекин стадиондаги одамларни жуда ҳурмат қиламан.

Майдоннинг Кристиан Эриксен йиқилган қисмига югурдим ва жимлик сақладим”, - деди де Брюйне.

Эслатиб ўтамиз, “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич дастлабки тури доирасида Финляндияга қарши ўйинда 29 ёшли Эриксен майдонда ҳушидан кетди. Кейинчалик маълум бўлишича, ўша пайтда унинг юраги ишламай қолган, аммо шифокорларнинг ўз вақтида берган ёрдами туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар