Про лигада иккинчи ўрин билан Суперлигага йўл олган Самарқанднинг “Динамо” клуби сафида сезиларли ўзгаришлар юз беряпти. Айниқса, етакчи ўйинчилар аста-секин жамоани тарк этишяпти.

Масалан, Рўзим Аҳмедов, Обид Жўрабоев, Сардор Эминов, Жасур Ҳасанов ва Ислом Шарипов “Бухоро”га ўтиб кетишган бўлса, “Динамо”нинг яна бир муҳим футболчиси – Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳам клуб сафида эмас.

абдураҳмонов1

Маълум бўлишича, унга Беларусь чемпионатида иштирок этаётган “Энергетик-БГУ” жамоасидан таклиф бўлди. Шу сабабли ҳужумкор ярим ҳимоячи айни пайтда ушбу клубнинг машғулотларида иштирок этяпти. Бу хабарни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади. Агар унинг хатти-ҳаракатлари мураббийларда илиқ таассурот қолдирса, шартнома имзоланади.

23 ёшли ўйинчи ўтган йили “Динамо” сафида про лигада 19 та ўйинда майдонга тушиб 8 та гол муаллифи бўлди ва жамоанинг энг яхши футболчисига айланганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×