Диёр Имомхўжаев: Улар ўз мухлисларини алдашади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев “Бухоро” клуби ва у ердаги вазият ҳақида гапирди.

“Бухорога қайтаётган Усмон Тошев билан кўришиб, гаплашиб олдик. Футболни тушунадиган мутахассиснинг келиши биринчи яхши қадам.

Сўнгги 1 йилда ишлаган инсонлар шахсиятини ҳурмат қилиб айтаманки, улар Бухоро футболига ҳеч нарса беришмади, фақатгина муаммоларини кўпайтиришди холос. Улар натижа учун айбдор сифатида ҳакамни, бошқа ҳамма нарса учун ЎзПФЛни рўкач қилиб, ўз мухлисларини алдашади ва фитнага сабаб бўлишади. ЎзПФЛ Бухорода футбол қайта жонланишидан ва кўҳна шаҳар жамоаси чемпионлик учун курашишидан доим манфаатдор. Биз шунчаки ўз талабларимизни қатъий қўямиз. Ҳозир баҳона қиладиган эмас, ишлайдиган вақт”, - деди Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” 10 та учрашувдан сўнг Про-лига мусобақа жадвалида 20 очко билан 3-ўринда бормоқда. Пешқадам “Нефтчи” ҳисобида 22 очко мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар