Дрикус дю Плесси: “Хамзат Чимаевнинг Алекс Перрейра устидан ғалаба қозониш имконияти йўқ”
Ahmadbek Eshmatov
Жанубий африкалик ММА устаси БАА вакили ва ярим оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
Жанубий африкалик ММА устаси Дрикус дю Плесси БАА вакили Хамзат Чимаев ва ярим оғир вазнда UFC чемпиони Алекс Перрейра ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Хамзат доимо баландпарвоз чақириқлар билан чиқади, лекин фикримча, у Перрейрани енга олмайди. Алекс — мен кўрган энг буюк жангчилардан бири. У ярим оғир вазнда Анкалаевдан ҳам анча йирик кўринди”, — деди UFC собиқ чемпиони "ММА Fighting" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Алекс Перрейра "UFC 320" турнирида Магомед Анкалаевга қарши реванш ўтказиб, 1-раундда техник нокаутга учратди.

Изоҳлар (0)