Асосий мазмунга ўтиш

Дунёнинг энг кучли беш боксчиси ким? Артур Бетербиев жавоб берди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Улар орасида Исроил Мадримов жанг қилган боксчи ҳам бор.

Ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев DAZN телеканалига берган интервьюсида дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчиси кимлигини айтди.

"Вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли боксчилардан бешинчиси Девин Хейни. Тўртинчи ўрин Тайсон Фьюрига тегишли. Учинчи ўринга албатта, Сауль Альварес муносиброқ. Иккинчи ўрин эгалари - Александр Усик ва Наоя Иноуэ. Улардан бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Ваниҳоят мен учун биринчи рақамли боксчи бу - Теренс Кроуфорд", - деди россиялик спортчи.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябр куни ўтказилган жангда Артур Бетербиев очколар эвазига Дмитрий Биволни мағлубиятга учратди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ