Дзюдо.

Хабарингиз бор, 26-28 ноябрь кунлари БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Йилнинг сўнгги «Катта Дубулға» мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 41 давлатидан жами 225 (137 эркак, 88 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун татамига чиқади. Юртимиз шарафини Илиас Илиадис ва Бекзод Тўрабоев мураббийлигидаги 10 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилади. Улар орасида Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ҳам бор.

Терма жамоамиз делегацияси ҳам Абу-Дабига етиб борди. Бугун «Катта Дубулға» турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Эртага эса енгил вазн тоифасидаги беллашувлар билан мусобақага старт берилади. Қуйида қуръа натижалари билан танишинг:

-60 кг: Дилшодбек Баратов – Дилшот Холматов (Украина)

-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев – Луциан Борш (Руминия)

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Жейк Бенстед (Австралия) / Абдуллоҳ Ҳамад (Саудия Арабистони)

-81 кг: Суҳроб Турсунов – Болор-Очир Герелтуя (Мўғулистон)

-81 кг: Арслонбек Тожиев – Муҳаммад Ал Ҳарби (Саудия Арабистони)

-90 кг: Давлат Бобонов – Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон) / Моҳаб Элнахас (Канада)

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Фолк Петерсилка (Германия)

-100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев – Томас Брисено (Чили)

+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов – Мариус Физел (Словакия)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Александра Калета (Польша)

Ўзбекистон Дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар