ЕЧЛ 7-тур. “Ливерпуль” сафарда “Марсель”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Европа Чемпионлар лигасининг 7-туридан ўрин олган “Марсель” ва “Ливерпуль” учрашуви якунига етди. Беллашувда “қизиллар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган биринчи дақиқада Доминик Собослаи жарима зарбасини идеал тарзда амалга ошириб учрашувда ҳисобни очди. 72-дақиқада Жереми Фримпонг қанотдан ёриб кириб тўпни шерикларига узатган эди, бироқ топ рақиб дарвозабонига тегиб дарвозадан жой олди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 3-дақиқада Коди Гакпо гол уриб ҳисобни йириклаштирди. Ўйин якунига қадар бошқа гол урилмади ва мерсисайдликлар ўз ҳисобларига 3 очко ёздириб қўйди.
- Европа - Лига чемпионов
- Лиговый этап
Олимпик Марсель
Тугаган
0
:
3
22.01.2026 01:00
Ливерпуль
- Dominik Szoboszlai 45'
- Gerónimo Rulli 72'
- Cody Gakpo 90'
Фикрлар