"El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" футбол академияси фаолиятини бошлади

Илгари хабар берганимиздек, “Металлург” ПФК қошида фаолиятини бошлаётган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси учун мамлакатимизнинг барча вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан саралаб олинган истеъдодли ёшлар иккита босқичда синовдан ўтказилди.

Мингдан зиёд номзодлар орасидан энг иқтидорлилари 2021/2022 йилги ўқув мавсуми учун “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академиясига қабул қилинди. Синовдан муваффақиятли ўтган, академия талабалигига қабул қилинган ёшлар испаниялик мураббийлар кузатувида Тошкент вилояти Чорвоқ денгизи бўйида жойлашган “Металлург” дам олиш масканида машғулотларни бошлаш учун чоршанба куни жўнаб кетишади.

бекобод1

Бугун “Металлург” ПФК мажлислар залида клуб раҳбарияти, “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси маъмурияти иштирокида академия мураббийлари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни “Металлург” ПФК бош директори Абдуқаҳҳор Маъруфалиев кириш сўзи билан очиб берди ва йиғилганларга “Real Madrid Foundation” томонидан юборилган техник директор Луис Мануэль Эрнандесни таништирди.

бекобод2

“Реал” (Мадрид) машғулотлар дастурини тадбиқ этиш бўйича масъул мутахассис йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди. Чорвоқда ўтадиган йиғин давомида мураббийларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишини, зарурат бўлгани ҳолда иш услубларига ўзгартиришлар киритишини қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!