ЕЛ."Бетис" Антони гол ва ассист қайд этган ўйинда ғалаба қозонди
- Muhammadqodir Ruzmatov
- Изоҳлар: 0
- Футбол
Европа лигаси умумий гуруҳ босқичининг сўнгги 8-тури доирасида "Бетис" ўз майдонида "Фейеноорд" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, 16-дақиқада Антони узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 31-дақиқада эса унинг узатмасидан сўнг Эз Абде орадаги фарқни иккитага оширди. Бироқ 77-дақиқада меҳмонлар сафида Зауэр ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Мануэль Пеллегрини шогирдлари гуруҳ босқичини 4-ўринда якунлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ