Энг қиммат дарвозабон сотилади

“Челси” таркибни тозалашга киришди. Томас Тухель бу ишни дарвоза чизиғидан бошлади. Клуб раҳбарияти ўз даврида 80 миллион еврога олинган Кепа Аррисабалагадн тезроқ қутилмоқчи.

Катта маош олаётган дарвозабон асосий таркибдаги жойини Эдуар Мендига бой берган ва унинг хизматларига эҳтиёж йўқ.

Шунингдек, қария посбон Вилли Кабальеронинг шартномаси якунланди ва унинг кетишига рухсат берилди.

Бу икки посбон ўрнини тўрт йилдан бери “Вердер” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган чехиялик Иржи Павленка ва “Кристалл Пэлас” билан шартномаси якунланган Уэйн Хеннесси эгаллайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!