Энтони Жошуа Александр Усикдан 8 кг оғир тош босди (видео)

Лондон шаҳрида "Matchroom Boxing" промоутери ўтказаётган бокс оқшоми учун вазн ўлчаш ва "face to face" маросими ўтказилди.

Жанг кечасининг марказий қарама-қаршилигида украиналик Александр Усик ҳамда WBA, IBF, WBO ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа ўзаро тўқнаш келади. Тарози Александр 100,2 кг, Энтони 108,8 кг вазнга эгалигини кўрсатди.

Маълумот учун, Усик - Жошуа жанги 25 сентябрь куни, Лондондаги "Тоттенхэм" футбол клуби стадионида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)