Эшитдингизми?

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев жамоасини ўзгартириши мумкин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи хизматига янги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган "Нефтчи" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Фарғоналиклар бош мураббийи собиқ шогирдини ўз жамоасида кўришга қарши эмас. 27 ёшли вингернинг "шерлар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг сўнгига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов 2016-2018 йиллари "Навбаҳор"да Турғунбоев билан бирга ишлаган.

Шунингдек, тез орада "Нефтчи" сафига тез орада легионерлар ҳам келиб қўшилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
12/01/2022 10:45
Пахтакор етакчисимас, Пахтакор захираси.

Минбар

Барча блоглар