“Эвертон” клуби янги бош мураббийи Сэм Эллардайс жамоага Обамеянгни олиб келишни истамоқда

Англиянинг “Эвертон” клуби янги бош мураббийи Сэм Эллардайс жамоа ҳужум чизиғи борасида бош қотирмоқда. Бунинг учун Сэм Эллардайс Англияга Бундеслигада тўп тепаётган форвардни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Сэм Эллардайс ўз жамоасида “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни кўрмоқчи.

Бунинг учун мутахассис габонлик футболчи учун 60 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!