Евро-2020. Бельгия - Португалия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Бельгия - Португалия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Роналду бошчилигидаги Португалия турнирни тарк этди.

  • 90+5'

    Мартинес сўнгги сонияларда ўзгариш амалга оширди: Гол муаллифи Торган Азар ўрнига Дендонкер ўйинга қўшилди.

  • 90+4'

    Фелишнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 90+3'

    Португаллар рақиб жарима майдони атрофида қамал уюштирмоқда. Аммо фойдасиз.

  • 90+2'

    Бруну Фернандешнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90+1'

    Жарима майдони ичида тўпни тўхтатган Андре Сильва зарба йўллагунича ҳимоячилар уни зарарсизлантирди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ҳимоячиларни алдашга тушиб кетган Карраско зарба беришга кечикди. Вазият бой берилди.

  • 88'

    Андре Сильванинг яқин масофадан берган зарбасини Куртуа ушлаб олди.

  • 87'

    Эден Азар ўз ўрнини Янник Карраскога бўшатиб берди.

  • 86'

    Роналду ва унинг жамоадошлари сўнгги сонияларгача жанг қилмоқчига ўхшайди. Ҳозирча тиним йўқ.

  • 86'

    Икки рақиб қуршовида қолиб кетган Лукаку тўп йўқотди.

  • 85'

    Португалия бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 84'

    Лукакуга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида бельгияликлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 83'

    Рафа Геррейрунинг зарбасидан кейин тўп устундан қайтди. Мана омадсизлик!

  • 82'

    Яқин масофадан берилган зарбани Куртуа қайтариб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 81'

    Фелишни "чопган" Алдервейрелд огоҳлантирилди.

  • 80'

    Фернандешнинг узатмасига Андре Сильва ноаниқ зарба йўллади.

  • 79'

    Португаллар катта куч билан олдинга ўтаётган бўлсада, вазиятларни кескинлаштира олмаяпти.

  • 78'

    Сантуш сўнгги юришни амалга оширди: Палинья ва Ренату Санчеш ўрнига Данилу Перрейра ҳамда Сержио Оливейра ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Майдонда катта жанжал бўлмоқда. Вазият "қаҳрамони" Пепега сариқ карточка кўрсатилди. Жабрланувчи ролида Торган Азар.

  • 76'

    Роналдунинг жарима майдони ичидан берган зарбаси кучсиз чиқди. Куртуа осонликча уни эгаллаб олди.

  • 75'

    Эден Азар Брунудан аламини олди. Ҳужумда қоидабузарлик.

  • 74'

    Криштианунинг зарбаси жонли девордагилардан ўтмади.

  • 72'

    Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Фелишга нисбатан Вермален қоида бузди. Томасга сариқ карточка, Роналдуга зарба бериш учун қулай имконият.

  • 71'

    Роналду ҳужумда тўп йўқотди. Жамоадошлари уни етарлича қўллаб-қувватламай олмаяпти.

  • 70'

    Бугун умуман ўзига ўхшамаган Жота ўрнига Андре Сильва ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Бруну Эден Азарга нисбатан қўполлик ишлатди. Натижада, футболчилар ўзаро тортишиб кетди ва вазиятга ҳакам аралашди.

  • 67'

    Рақиб жарима майдонига кира олмаётган португаллар олис масофадан зарба беришга ҳаракат қиляпти. Аммо ноаниқ.

  • 65'

    Роберто Мартинес шогирдлари зич ва тартибли ҳимояланмоқда. Португалия "қалъа"га ёриб кира олмаяпти.

  • 63'

    Жарима майдони ташқарисидан зарба берган Лукакунинг уринишидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 62'

    Бруну Фернандеш кераксиз жойда ноаниқ зарба бериб тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 61'

    Фелишнинг бош билан йўллаган зарбасини Куртуа бартараф этди.

  • 60'

    Лукакунинг узатмасидан кейин Мертенс бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ офсайд туфайли ўйин тўхтатилди.

  • 59'

    Тўпни йўқотган Ренату Санчеш Азарга нисбатан қўполлик ишлатди. Кейин жаҳл устида тўпни тепиб юборди. Босиқ Феликс Брих унга оғзаки огоҳлантириш берди.

  • 58'

    Роналдунинг узатмасидан кейин жарима майдони ичидан Жота ноаниқ зарба берди. Ўта қулай имконият кўкка совурилди.

  • 57'

    Сўнгги дақиқаларда португалияликлар катта устунлик билан олдинга ўтмоқда. Бельгия тўпни шунчаки тепиб юборяпти.

  • 55'

    Бруну Фернандеш ва Жоау Фелиш майдонга тушди. Улар Жоау Моутинью ҳамда Бернанду Сильвани алмаштирди.

  • 54'

    Ҳаводан келган тўпни Роналду кучли зарба билан дарвозага йўллади. Алдервейрелд тўпни ўтказмади.

  • 54'

    Рақибдан тўпни олиб қўйган Мертенс пас беришда хато қилди. Лукаку унга жиддий танбеҳ берди.

  • 52'

    Жоау Моутиньюнинг кучли зарбаси йўлига Тилеманс ғов бўлди.

  • 51'

    Эден Азарга нисбатан қўполлик ишлатган Далот сариқ карточка билан жазоланди.

  • 50'

    Торган Азарнинг Мертенс томон узатган тўпини Пепе қайтарди.

  • 49'

    Футболчилар асабийлашмоқда. Қўполликлар сони ортиб кетди.

  • 48'

    Дрис Мертенс Де Брюйне ўрнига майдонга тушди.

  • 47'

    Катта йўқотиш: Кевин Де Брюйне ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. У алмаштирилади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Жарима майдонига оширилган тўпга баланд сакраган Роналду ета олмади.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Майдон марказида Де Брюйнега нисбатан қўполлик ишлатган Палинья огоҳлантирилди.

  • 45'

    Менье қулай позицияда хато пас берди. Бельгиянинг яхши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

  • 44'

    Португалия жавоб бериш учун дарҳол олдинга ўтди. Аммо ҳужум ноаниқ пас натижасида ўз якунига етмай қолди.

  • 42'

    ГООООООООООЛ! Азар супер зарбаси билан ҳисобни очди!

    Торганнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбасини Патрисиу қайтара олмади.

  • 42'

    Куртуа финт эвазига Роналдуни алдади.

  • 41'

    Рубен Диаш рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Тўп Бельгияга қайтариб берилади.

  • 40'

    Жарима майдонига кирган Бернарду марказга узатма амалга оширди. Вертонген тўпни қайтарди.

  • 39'

    Диогу Далот ўткир бурчаклан ноаниқ зарба берди. Камига, у офсайдда ҳам қолиб кетганди.

  • 37'

    Тома Меньенинг Куарежма услубида йўллаган зарбаси тўсин ёнидан ўтиб кетди. Ёмон эмас!

  • 37'

    Тўпни олиб қўйиб дарҳол олдинга ўтган Бельгиянинг ҳужуми Лукакунинг муваффақиятсиз рейди туфайли узилиб қолди.

  • 36'

    Вертонгем Моутиньюга нисбатан қўполлик ишлатди. Португалияда жарима майдонига пас бериш учун қулай имконият.

  • 34'

    Де Брюйненинг вазиятни кескинлаштирувчи узатмаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 32'

    Ўйин анча зерикарли руҳда давом этмоқда. Бу ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик ва футболчиларнинг яхши ўрганилганидан далолат.

  • 30'

    Пепе Эден Азарга нисбатан марказда қўполлик ишлатди.

  • 29'

    Португалияликлар майдон бўйлаб тўпни ўзларида ушлаб юрибди. Бельгия прессингда.

  • 27'

    Сўнгги дақиқаларни Сантуш шогирдлари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 25'

    Роналдунинг кучли зарбасидан кейин Куртуа тўпни қайтарди. Палиньянинг такрорий уринишини ҳам Тибо ушлаб олди.

  • 24'

    Жарима майдони яқинида Вермален тўпни қўли билан ўйнади. Португалияда жарима зарбаси.

  • 23'

    Португалия минимал имконият максимал фойда чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

  • 21'

    Де Брюйне Санчешга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 20'

    Шеригидан кроос қабул қилиб олган Роналду офсайдга чиқиб кетди.

  • 19'

    Қанотдан марказга юрган Эден кучли зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни ўтказмади.

  • 18'

    Сантуш шогирдлари позицион ҳужум уюштирмоқда. Бельгия тартибли ҳимояланяпти.

  • 16'

    Моутинью ва Витсель ўзаро тўқнашиб кетди. Акселга тиббий ёрдам керак.

  • 14'

    Жуда эҳтиёткор ўйин гувоҳига айланяпмиз. Томонлар таваккалдан чўчимоқда.

  • 12'

    Бельгияликлар тўпни ўзларида ушлаб туриш орқали ўйин тизгинини қўлларида ушлаб турибди.

  • 10'

    Эден Азарнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 8'

    Назорат "қизил иблислар"га ўтди. Энди Роналду бошчилигида унинг жамоаси ҳимояланмоқда.

  • 6'

    Илк хавфли вазият Португалияда! Диогу Жотанинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 4'

    Тўп назорати португаллар томонда бўлиб турибди.

  • 3'

    Далотнинг узатмасидан кейин Бернарду тўпга ета олмади.

  • 2'

    Кутилганидек, илк дақиқалардан бельгияликлар фаол старт олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!