Евро-2020. Вазиятларидан фойдалана олмаган Испания илк турдаёқ очко йўқотди

Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Швеция учрашувига старт берилди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйин давомида мезбонлар катта устунлик намойиш этган бўлсада, гоҳ ҳужумчилар сўнгги нуқтани қўйишда адашди, гоҳ дарвозабон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

Шундай қилиб, 2 очко йўқотган "қизил фурия" Словакиядан кейин 2-ўринга жойлашди. 1 очко ишлаб олган шведлар 3-поғонани банд этган.

Испания

    Чемпионат Европы. Группа E 1-тур

    15/06/2021, 00:00

    0
    :
    0
    Тугади

    Швеция

      Стадион: Estadio de La Cartuja 10559 томошабин

      Бош ҳакам: Slavko Vincic

      45'
      90'

      • 90+7'

        Учрашув якунланди. Испания илк турдаёқ очко йўқотди.

      • 90+6'

        Бурчакдан оширилган тўпга Морено ноаниқ зарба йўллади.

      • 90+5'

        Жарима майдонига ёриб кирган Оярсабалнинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

      • 90+3'

        Сарабиянинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

      • 90+2'

        Сўнгги дақиқаларда мезбонлар катта устунлик билан олдинга ўтмоқда.

      • 90'

        Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

      • 90'

        Моренонинг бу сафарги уриниши аниқ чиқди. Аммо Ольсен ўз ўрнида.

      • 88'

        Альбанинг узатмасидан кейин Морено тўпга аниқ зарба бера олмади.

      • 86'

        Энрикедан сўнгги "юриш": Коке ўрнига Фабиан Руис майдонга тушди.

      • 84'

        Линдельоф бошчилигидаги Швеция ҳимояси бугун ҳам тартибли ҳаракат қиляпти. Испанлар қийналиб кетди.

      • 81'

        Энрике шогирдлари тўп наўорати бўйича тотал устунлик намойиш этмоқда: 85/15%.

      • 79'

        Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бироз дош бермай қоляпти.

      • 78'

        Сарабиянинг узатмасидан кейин Морено тўпга ета олмади.

      • 76'

        Майдон эгалари катта устунлик билан сонияларни ўтказмоқда.

      • 74'

        Ғалабадан умидвор испанлар сафида яна ўзгариш: Ольмо ҳамда Торрес ўрнига Оярсабаль ва Морено ўйинга қўшилди.

      • 72'

        Дани Ольмонинг зарбасидан кейин тўп ноаниқ кетди.

      • 70'

        Испанияликлар шведлар мудофаасини енгиб ўтишда катта қийинчиликка дуч келмоқда.

      • 68'

        Шведлар сафида ҳам ўзгариш: Берг ва Исак ўз ўрнини Квайсон ҳамда Клаэссонга бўшатиб берди.

      • 66'

        Родри ва Мората захирага олинди. Улар ўрнига Тьяго Алькантара ҳамда Пабло Сарабия ўйинга қўшилди.

      • 63'

        Испаниянинг комбинацияларида аста-секин ноаниқликлар кузатилмоқда. Балки ўзгаришлар пайти келгандир...

      • 61'

        3 рақиби қуршовида қолиб кетган Исак жамоадошини бўш қолган дарвоза қаршисига чиқарди. Аммо Бергнинг зарбаси ноаниқ кетди.

      • 60'

        Рейд уюштиришга ҳаракат қилган Альба тўпни йўқотди.

      • 57'

        Моратанинг узатмасидан кейин Коке тўпга ета олмади. 

      • 55'

         Микаэль Лустигга сариқ карточка кўрсатилди.

      • 52'

        Иккинчи 45 дақиқалик ҳам "қизил фурия"нинг назорати остида давом этмоқда.

      • 50'

        Моратанинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

      • 49'

        Швецияликлар қулай имкониятни кўкка совурди. Бироқ Лустиг тўпга мослаша олмади ва унинг узатмаси брак чиқди.

      • 47'

        Жарима майдонига оширилган тўпни Унаи Симон эгаллаб, жамоасининг қарши ҳужумини бошлади.

      • 46'

        Иккинчи тайм бошланди!

      • 46'

        Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

      • 45+1'

        Танаффус!

      • 45'

        Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

      • 45'

        Узоқ масофадан йўлланган зарбани Ольсен қайтариб юборди.

      • 43'

        Бўлим сўнги анча шиддатли ҳужумлар остида кечмоқда.

      • 41'

        Исакнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини дарвозабон эмас, Маркос Льоренте қайтарди.

      • 40'

        Мората яни бир бор ўз услубида! Бу сафар у ўйиндан ташқари ҳолаттда қолиб кетди.

      • 38'

        Мората ўз услубида! Альваро бирга-бир вазиятдан ноаниқ зарба йўллади.

      • 36'

        Жарима майдонига оширилган тўп Симон дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди. Аммо Унаи тўпни қайтарди.

      • 33'

        Учрашувда темп бироз пасайди. Қизиллар гол ура олмаяпти. Сариқлар эса, бунга ҳаракат қилаётгани ҳам йўқ.

      • 31'

        Қанотдан ёриб киришни мақсад қилган Ферран Торрес зарарсизлантирилди. Мезбонлар тўп йўқотди.

      • 29'

        Кокенинг бу сафарги зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

      • 27'

        Тўпни олдириб қўйган испанлар дарҳол прессинг уюштириш эвазига уни қайтариб олишга ҳаракат қиляпти.

      • 25'

        Майдон эгалари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

      • 23'

        Кокенинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

      • 21'

        Испанлар ўз услубида. Қисқа паслардан кейин рақибнинг боши айланиб кетмоқда.

      • 18'

        Ўйин "қизил фурия"нинг тўлиқ устунлиги остида давом этмоқда.

      • 16'

        Жарима майдонига оширилган тўпни Ольмо дарвозага йўллади. Ольсен ўз ўрнида!

      • 14'

        Шведлар тўпни олиб қўйиши биланоқ олдинга тепиб юбормоқда.

      • 12'

        Испанияликлар стандарт вазиятга эга бўлди.

      • 10'

        Швецияликлар жарима майдонини автобус қўйиб ҳимояламоқда.

      • 8'

        Жаотма майдонига оширилган тўпни меҳмонлар узоқлаштирди.

      • 6'

        Дани Ольмонинг зарбасига аниқлик етишмади.

      • 4'

        Энрике шогирдлари тўп назоратини қўлга олди.

      • 3'

        Мезбонлар илк дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

      • 1'

        Ўйин бошланди!

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)