Евро-2020да чорак финаллар бошланмоқда. Бизни ажойиб ўйинлар кутмоқда

Европа яшил майдонларида "Евро-2020" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Беллашувлар қизғин паллага кирган ва ҳал қилувчи ўйинлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун чорак финал баҳслари старт олади. Дастлаб, Тошкент вақти билан 21:00да Швейцария - Испания тўқнашувининг шоҳидига айлансак, кейин 00:00да Бельгия - Италия учрашуви бошланади.

Швейцария аввалги босқичда амалдаги жаҳон чемпионларини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Испания мундиал финалчиси - Хорватияни ортда қолдирди. Бельгия Евро-2016 чемпионини таслим этди. Италия эса Австрияни қолдириб кетди.

Ўйинлар Санкт-Петербург ва Мюнхенда ўтказилади.

Евро-2020. Чорак финаллар, 2 июль

21:00. Швейцария - Испания

00:00. Бельгия - Италия

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)