Европа чемпионатида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувларига якун ясалди.

Эътиборлиси, ортда қолган 2 та турда фақатгина Шотландия ва Туркия терма жамоалари рақиб дарвозасига йўл топа олмади. Қолган барча жамоалар ҳеч бўлмаганда бир маротаба бўлса ҳам гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия биринчи турда Италияга 0:3, иккинчи турда Уэльсга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Турклар ўз гуруҳида сўнгги ўринда боришмоқда.

Шотландия эса ўтган 2 та турда Чехия (0:2) ва Англия (0:0) дарвозасини ишғол этолмади.

Шотландия терма жамоасини сўнгги турда Хорватия, Туркияни Швейцарияга қарши ўйин кутмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар