ФАКТ! “Андижон” Наманганда “Навбаҳор”ни мағлуб эта олмаган

Суперлига 12-тури доирасида "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида “Андижон” клубини қабул қилади. Наманганликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 50 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 25 тасида "лочинлар" ютуққа эришган бўлса, 15 беллашувда дуранг қайд этилган, 10 ўйинда эса андижонликлар зафар қучишган. Тўплар фарқи: 73-47, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, “лочинлар” 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучган. Андижонликларнинг эса “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, “Андижон” 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган. Ўзаро ўйинларда наманганликлар 90 очкони, андижонликлар эса 45 очкони қўлга киритишган.

Факт: Наманганда ўтказилган баҳсларда “Андижон” ҳали ғалаба қозона олмаган. “Навбаҳор” ўз майдонларида ўтказилган 25 учрашувнинг 18 тасида ғалаба қозониб, 7 ўйинда муроса кўчасини танлашган. “Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган баҳсларда андижонликлар дарвозасига 52 гол уриб, ўз дарвозасидан 13 тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
02/07/2021 16:32
Энди навбатдаги маглубиятни тантана к,иламизми .Галабали кунлар як,ин ИНШААЛЛОХ,