Фердинанд АПЛда ким энг зўри эканлигини айтди

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида илиқ фикр билдирди. 

"Салоҳ ҳозир АПЛда энг яхши футболчи. Унинг "Манчестер Сити"га урган голи худди FIFA видео ўйинидаги каби бўлди. Мен FIFA ўйнаганимда бу услубда кўп тўп киритганман. Бу каби голлар футбол майдонидаги юксак маҳоратнинг бир кўринишидир. 

У "Ливерпуль"га Англия чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун ўз голлари билан кўп ёрдам берган", - деди Фердинанд. 

Маълумот ўрнида, мисрлик вингер ушбу мавсум АПЛда 7 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)