ФИФА талқинига кўра ҳам энг яхши футболчи Месси бўладими?

ФИФА талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхати эълон қилинди.

The Best мукофотига номзодларнинг якуний учлигидан Роберт Левандовски ("Бавария"), Лионель Месси (ПСЖ) ва Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") жой олди.

Эслатиб ўтамиз, The Best мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими 21 январь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ноябрь ойи якунида топширилган "Олтин тўп" соврини Мессига насиб этган эди. Левандовски эса кичик фарқ билан иккинчи ўринда қолиб кетди. Салоҳга 7-ўрин насиб этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×