Франция чемпионатида энг кўп зарар кўрган клуб номи эълон қилинди

Франция клубларининг молиявий ҳолатини кузатувчи DNCG ташкилоти 2019/20 йилги мавсум учун клублар кўрган зарарлар тўғрисидаги баёнотни эълон қилди.

Унга кўра, ПСЖ ўтган мавсум йўқотишлар бўйича етакчига айланди. Париж клуби жами 124 миллион евро зарар кўрган.

ПСЖдан кейинги ўринларда "Марсель" (98 миллион), "Лион" (36 миллион), "Бордо" (35 миллион) ва "Ницца" (15 миллион) клублари қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсумда Франция чемпионати коронавирус пандемияси сабабли 28 турдан сўнг якунланди. ПСЖ эса чемпион сифатида тан олинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар