Франция терма жамоаси устози Швейцарияга қарши ўйиндан олдин нималар деди?

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Швейцарияга қарши бўладиган 1/8 финал учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз уларни менсимаслигимиз керак эмас. Бу плей-офф ўйини, биз учрашув сўнггида янграйдиган ҳуштакдан кейин табассум қилишимиз учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишимиз керак.

Улар Сеферович, Эмболо, Шакири каби футболчилар эвазига ўз ўйинларини мукаммал ташкил этишмоқда. Швейцария ажойиб ҳужум салоҳиятига эга”, - деди Дешам.

Франция ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ўйин Бухарест шаҳрида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар