Футбол байрами бошланди! Барча гуруҳлар билан танишинг

SPORTS.uz Япония пойтахти мезбонлик қиладиган Олимпиаданинг футбол баҳслари ҳақидаги энг муҳим маълумотлар билан ўртоқлашади. Бугун, барча гуруҳлардаги вазият билан таништириб ўтамиз.

"C" гуруҳи

Миср, Испания, Aргентина, Aвстралия

щл21ул12у

Бу гуруҳда автоматик равишда эътибор марказимизда Aргентина ва Испания бўлиши аниқ. Миср ва Япония жамоалари фаворитларга қарши кураш олиб боришга уринади, аммо ўртадаги фарқ улкан. Келинг, аввалига эътиборингизга Испания терма жамоаси таркибини тақдим этамиз. Эътиборлиси шундаки, ушбу юрт анча кучли таркиб билан Японияга ташриф буюрган. "Қизил фурия"ни бемалол олтин медаллар учун асосий даъвогар, деб аташ мумкин.

Испания: Дарвозабонлар: Альваро Фернандес («Уэска»), Унаи Симон («Атлетик»), Алехандро Домингес («Лас-Пальмас»).

Ҳимоячилар: Оскар Мингеса, Эрик Гарсия (иккаласи — «Барселона»), Хесус Вальехо («Реал»), Пау Торрес («Вильярреал»), Оскар Хиль («Эспаньол»), Хуан Миранда («Бетис»).

Ярим ҳимоячилар: Марк Кукурелья («Хетафе»), Хон Монкайола («Осасуна»), Мартин Субименди, Микель Мерино (иккаласи — «Реал Сосьедад»), Дани Себальос («Реал»), Карлос Солер («Валенсия»), Педри («Барселона»).

Ҳужумчилар: Брайан Хиль («Севилья»), Марко Асенсио («Реал»), Дани Ольмо («Лейпциг», Германия), Микель Ойарсабаль («Реал Сосьедад»), Рафа Мир («Вулверхэмптон», Англия), Хави Пуадо («Эспаньол»).

"С" гуруҳида Aргентина жамоасининг имкониятлари ҳам чакки эмас. Таркибда машҳур номлар бўлмасада, "Альбиселесте" уюшқоқ жамоа билан Японияга ташриф буюрди. Aйнан шу мусобақа рўйхатдаги футболчилар учун трамплин вазифасини ўтаб бериши мумкин.

Aргентина: Дарвозабонлар: Рули (Реал Сосьедад), Вернер (Aтлетико Рафаела).

Ҳимоячилар: Хосе Гомес (Ланус), Магальян (Бока Хуниорс), Кеуста (Индепенденте), Джанетти (Велес), Сото (Банфилд), Вега (Ривер Плейт).

Ярим ҳимоячилар: Маурисио Мартинес (Унион), Aскасибар (Эстудиантес), Ло Чельсо (Росарио), Лансини (Вест Хем), Лукас Ромеро (Крузейро), Aнхель Корреа (Aтлетико).

Ҳужумчилар: Жованни Симеоне (Ривер Плейт), Хоакин Корреа (Сампдория), Эспиноса (Уракан), Ветто  (Aтлетико).

ошашоошука

"A" гуруҳи

Япония, Франция, Мексика, Жанубий Aфрика

Мезбонлар жойлашган "A" гуруҳида вазият анча чигал. Биринчи ўрин учун амалдаги ЖЧ ғолиби - Франция яққол фаворит эканлигини маълум. Гуруҳдаги иккинчи ўрин учун баҳс аёвсиз кечади. Мексика ва Жанубий Aфрика термаларига қитъадошларимиз етарлича қаршилик кўрсатиш ниятида. Япония футбол раҳбарлари бу мусобақа учун деярли 4 йилдан бери тайёрланиб келмоқда. Натижа ҳам шунга яраша бўлса, ажаб эмас. Франция мусобақага ЖЧ ғолиби - Флорен Товен ва Евопа чемпионати кумуш медали эгаси Жиняк билан ташриф буюрди. Шунингдек, таркибда Камавинга, Люка Тузар сингари иқтидорли ёш футболчилар мавжуд.

Франция: Дарвозабон: Поль Бернадони («Анже»), Готье Ларсоннер («Брест»).

Ҳимоячилар: Бенуа Бадиашиле («Монако»), Антони Каси («Страсбур»), Пьер Калюлю («Милан»), Клеман Мишлен («Ланс»), Вильям Салиба («Ницца»), Маланг Сарр («Порту»).

Ярим ҳимоячилар: Эдуардо Камавинга («Ренн»), Максенс Какре («Лион»), Жонатан Иконе («Лилль»), Тежи Саванье («Монпелье»), Флориан Товен («Тигрес»), Люка Тузар («Герта»).

Ҳужумчилар: Андре-Пьер Жиньяк («Тигрес»), Амин Гуири («Ницца»), Рандал Коло-Муани («Нант»), Арно Норден («Сент-Этьен»).

"Б" гуруҳи

Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия

Бу гуруҳда машҳур номларни кузатмайсиз, бироқ ўйин даражаси юқори бўлиши аниқ. Мутахассисларнинг аксарияти квартетда Жанубий Кореянинг имкониятларини яхшироқ баҳоламоқда. Шунингдек, Янги Зеландия ҳам кашфиётга айланиши ҳеч гап эмас. Руминия ва Гондурас терма жамоалари эса, анча тажрибалироқ футболчилар билан мусобақага ташриф буюрмоқда. Умуман олганда, гуруҳ ном жиҳатдан бошқаларидан орқада қолади.

"Д" гуруҳи

Бразилия, Германия, Кот-д'Ивуар, Саудия Aрабистони

dwedwijediwj

Номлар борасида ЖЧ билан ҳам бемалол баҳслаша оладиган тўртлик билан танишинг. Биринчи навбатда Бразилия терма жамоасининг танланган табрибига эътибор қаратинг. Ришарлисон, Мартинелли, Рейнер ва Дани Aлвес сингари номлар кўзингизга таниш кўринади.

Шунингдек, Германия терма жамоаси ҳам турнирда ғолиблик учун асосий даъвогарлардан бири. Ўтган Олимпиада финалида Бразилия ва Германия финалда тўқнаш келган эди. Бу сафар улар гуруҳ босқичидаёқ ўз кучини синаб кўриш имкониятига эга.

Германия: Дарвозабонлар Флориан Мюллер («Штутгарт»), Лука Плогманн («Вердер»), Свенд Бродерсен (эркин агент);

Ҳимоячилар: Бенджамин Хенрикс («РБ Лейпциг»), Джоша Вагноман («Гамбург»), Амос Пайпер («Арминия»), Феликс Удуохай («Аугсбург»), Жордан Торунарига («Герта»), Давид Раум («Хоффенхайм»);

Ярим ҳимоячилар: Максимилиан Арнольд («Вольфсбург»), Арне Майер («Герта»), Антон Стак («Гройтер-Фюр»), Никлас Дорш («Гент»), Марко Рихтер («Аугсбург»), Исмаил Якобс («Кёльн»), Эдуард Лёвен («Бохум»);

Ҳужумчилар: Макс Крузе, Седрик Тойхерт (иккаласи — «Унион»), Надием Амири («Байер»).

Барча ўйинлар тақвими билан танишинг!

дацзудазцудауцзда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!