Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (2:1) ПСЖнинг ҳужум триосини ҳимояда ўйнамаганлиги учун танқид қилди.

Тьерри Анри SBC телеканалига берган интервьюсида шундай деди: "Жамоа тўпга эга бўлмаганида ҳужумчилар орқа чизиқда ҳаракат қилмаса, ПСЖ Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмайди. Почеттинога ҳимояда ўйнаш учун етарли имконият берилиши керак.

Собиқ ҳужумчи сифатида айта оламанки, агар Чемпионлар Лигасида ютишни хоҳласангиз, замонавий футболда еттита ўйинчи билан ҳимояланмаслик керак. ЕЧЛни ютган клублар кўп. Сиз олдинда камида учта футболчи билан ўйнашингиз керак. Тўғри, "Манчестер Cити" бугун очиқ ўйнади. Франциядаги жамоалар ундай эмас. 

Мураббийга футболчиларни бошқаришга рухсат берилганми ёки уларнинг ўзлари билганича ҳаракат қиладими? Буни келишиб олишмаса, жамоа жуда қийин аҳволга тушади. Агар мураббий бу томондан кўрсатма берса-ю, футболчилар амал қилмаса, ўйин бошқарувдан чиқиб кетади".

Аргентиналик мураббий "Манчестер Юнайтедни"ни бошқариш учун асосий даъвогарлардан бирига айланди, чунки у Франция пойтахтида ўзини бахтли ҳис этмаяпти ва Премьер-лигага қайтишни истамоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар