Асосий мазмунга ўтиш

Футболимизда деярли учрамайдиган ҳолат. Азамат Абдураимов Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамовни танқид қилди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг фейсбукдаги саҳифасидаги саҳифасида Вадим Абрамовни танқид қилди.

- Абрамовнинг футболи саргужаштларга бой ва биз бундан бир неча марта куйиб қолганмиз. Олимпиячиларнинг муваффақиятсизлиги ва Австралиядан учралган 0:6 ҳисобидаги мағлубиятни эслаш кифоя. Афсуски, шундан хатони яна такрорлаяпмиз, - деб изоҳ қолдирди Азамат Абдураимов.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйиннинг 85-дақиқасида 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда иккита гол ўтказиб юбордик ва мағлубиятга учрадик.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ