Футзал. Чемпион номи маълум

Футзал бўйича жаҳон чемпионатида финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Аргентина ҳамда Португалия ўзаро баҳс олиб борди. 

Ўйиннинг 15-дақиқасида Варела ҳисобни очди. 28-дақиқада унинг ўзи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бир неча сония ўтиб, Клуадиньо орадаги фарқни қисқартирди ва учрашувда бошқа гол урилмади. 

Шу тариқа, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган португаллар ўз тарихида илк бор жаҳон чемпиони бўлди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!