Футзал. Ўзбекистон - Венесуэла: матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида Венесуэла терма жамоасига қарши майдонга тушмоқда. Ушбу саҳифа орқали мазкур баҳсни матнли трансляция кўринишида томоша қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон - Венесуэла 3:3

40. Учрашув якунланди. Биринчи ўртоқлик ўйинида жанговар дуранг!

40. Ўйин якунланишига бир неча сониялар қолган бир пайтда Умаров жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

39. Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз! Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабонни майдонга туширди.

38. Ўйин шиддатли темпда давом этмоқда. Сўнгги сониялар шунчаки "ёниши" тайин.

37. Чориев бир қарорга келгунича вазият кеч бўлганди. Даврон тез қарор қабул қила олмай хатога йўл қўйди.

36. Рақиб футзалчиси сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Венесуэла фоллар сони бўйича олдинга ҳам ўтиб олди 4:5. 

35. Аҳмедов майдонга энг оптимал таркибни ташлади. Усмоновнинг узатмасидан кейин Раҳматовнинг кучли зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

34. Рақиб йўллаган зарбадан кеийн тўп дарвоза тўсинидан қайтди.

34. Венесуэланинг 3-рақамли футзалчиси ҳимоячиларимизга катта бош оғриқ бўлмоқда.

33. Илҳом Ҳамроевнинг яқин масофадан берган зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди.

32. Назорат вакилларимиз томонда. Рақиб қарши ҳужумларга таянмоқда.

31. Дилшод Раҳматовнинг бу сафарги зарбасига аниқлик етишмади.

31. Рақиб футзалчиси ҳакамнинг қароорига эътироз билдирди. Фоллар бўйича ҳисоб: 4:3. 

30. Гол ўтказиб юборган футзалчиларимиз ҳужумкорликни бироз оширди.

29. Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

28. ГОЛ. Меҳмонлар яна ҳисобни тенглаштирди.

Дарвозабонимиз қаршисида ёлғиз қолган 8-рақамли футзалчи Умаров дарвозасига тўп киритди.

28. Жарима тўпини Раҳматов ижро этди. Унинг зарбасидан кейин тўп қайтарилди. Аммо ҳужумни биз давом эттирамиз.

28. Тезкорлик билан олдинга ўтган Нишонов қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Яқин масофадан стандарт вазиятга эгамиз.

27. Вакилларимизнинг узатмаларида хатолар кўзга ташлана бошлади.

26. Яна ўша 4-рақамдаги футзалчи кучли зарба берди. Ҳайрият, бу сафар ҳам зарбага аниқлик етишмади.

26. Иккинчи таймда Аҳмедов шогирдлари ҳужумда оқсамоқда.

25. Ҳусниддин Нишоновнинг зарбасидан кейин рақиб посбони хавфни бартараф этди.

24. Меҳмонларнинг 4-рақамдаги вакили ҳаводан келган тўпни дарвозамизга йўллади. Ноаниқ.

24. Кичик устунлик ҳамон рақибда. Бу сафар йўлланган зарбани Рустам Умаров қайтарди.

23. Венесуэлаликларнинг босими давом этмоқда. Йигитлар ўзларига келиши лозим.

23. 3-рақамдаги футзалчининг зарбасини дарвозабонимиз қайтарди.

22. Рақиб жамоа тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди. Футзалчиларимизда кичик хатолар учраб улгурди.

21. Иккинчи тайм бошланди!

20. Танаффус!

20. Тайм якунига саноқли сониялар қолганида рақиб яна хавфли ҳужум ташкиллаштирди. Зарба устундан қайтди.

20. ГОООООООООООООООООЛ! Раҳматооооооооооооооооооооов!

Бурчакдан етказиб берилган тўпга кучли зарба берган Дилшоднинг уринишини рақиб дарвозабони қайтара олмади.

20. Бўлимнинг сўнгги дақиқасини вакилларимиз ҳужумда ўтказмоқда.

19. Финтлари билан футзалчиларимизни анча тер тўкишга мажбур қилаётган венесуэлалик футзалчини Хамроев қўполлик эвазига тўхтатди. Рақибда яқин масофадан стандарт.

19. Яна қарши ҳужум ва яна Элмуродов жамоамизни голдан қутқариб қолмоқда. Баракалла!

19. Режа бўйича Раҳматовнинг дарвоза томон йўналтирган тўпини шериклари дарвозага тўғирлаб юбориши керак эди. Аммо рақиб илдамроқ ҳаракат қилди.

18. Жарима майдони яқинида Суннат Жўрабоевга нисбатан қоида бузилди. Қулай позицияда стандарт вазиятга эгамиз.

18. Қарши ҳужумда жазоланишимизга бир баҳя қолди. Аммо дарвозабонимиз бирга-бир вазиятда сейв ижро этди.

17. Энди вакилларимиз позицион ҳужум уюштирмоқда. 

16. Қарийб бир дақиқа мобайнида рақиб тўпни ўзида ушлаб турди. Аммо якунловчи зарбага аниқлик етишмади.

15. Акбар Усмоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

15. Чориевга нисбатан марказда қоида бузилди. Фоллар бўйича ҳисоб 2:1.

14. Рақиб дарвозабони яқин масофадан берилган зарбани қайтариб жамодошлари жонига ора кирди.

14. Раҳматовнинг ўрта масофадан берган зарбаси ўзимизникилардан бирига тегиб йўналишини ўзгартирди. Ҳечқиси йўқ. Шунақаси ҳам бўлиб туради.

13. Даврон Чориевнинг ҳужумда ишлатган фоли рақиб жамоа эътирозларига сабаб бўлди. Аммо дарров узр сўраб рақибини ўрнидан туришига кўмаклашиб юборган Даврон вазиятни юмшатди.

13. Биринчи тайм якунланиб бораётган бир пайтда ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

12. Меҳмонларнинг 9-рақамдаги футзалчиси яқин масофадан кучли зарба берди. Элмуродов тўпни қайтарди.

11. Вакилларимиздан яна бир зарба. Буниси ноаниқ чиқди.

11. Рақибдан тўпни олиб қўйнан Акбар Усмоновнинг зарбаси дарвозага қадар етиб бормади.

10. ГОЛ. Ҳисоб тенглашди!

Жамоадоши оҳиста қолдириб кетган тўпни Венесуэланинг 4-рақамдаги футзалчиси Элмуродов дарвозасига киритди.

10. Рақибнинг 3-рақам остида ҳаракат қилаётган футзалчиси қолганларидан ажралиб турибди. У персонал қўриқланмоқда.

9. Ўйин Аҳмедов шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда. Аммо рақиб ҳам муносиб қаршилик кўрсатяпти.

8. Яқин масофадан йўлланган зарбани рақиб дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлди.

7. ГОООООООООООООООООЛ! Яна ҳисобда олдинга ўтиб олдик!

Раҳматовнинг бу сафарги уринишидан кейин дарвозабон жамоасини голдан қутқара олмади.

7. Дилшод Раҳматовнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

6. Майдонда босим юқори даражада. Футзалчилар умуман тинмаяпти. Рақибнинг 3-рақамдаги футзалчиси кучли аммо ноаниқ зарба йўллади.

5. Аренага йиғилган мухлислар футзалчиларимизни тинмай қўллаб-қувватламоқда. Вакилларимиз бундан куч олиши шубҳасиз!

4. ГОЛ. Афсуски, қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган рақиб футзалчиси Элмуродовни ожиз қолдирди.

3. Вакилларимиз фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Ҳисоб ўзгариши мумкин.

2. ГОООООООООООООООЛ! Футзалчиларимиз ҳисобни очди!

Қулай позицияга чиқиб борган Акбар Усмонов аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

1. Илк дақиқадаёқ рақибларимиз хавфли ҳужум уюштирди. Аммо венесуэлалик футзалчи дарвозабонимизнинг хатосидан фойдалана олмади ва бўш қолган дарвозага зарба беришга кечикди. 

19:00. Ўйин бошланди!

18:59. Венесуэла жамоаси дарвозабонининг онаси вафот этганлиги туфайли бир дақиқалик сукут сақланди. 

18:58. Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қоли. Старт учун барчаси тайёр!

18:56. Энди навбат бизники! Бутун зал миллий мадҳиямизни жўр бўлиб куйламоқда!

18:55. Футзалчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янграмоқда. Аввало меҳмонларимиз Венесуэла мадҳияси!

18:40. Футболчилар машғулотларни якунлади. Энди улар ўз мураббийидан сўнгги кўрсатмаларни қабул қилиб олади.

18:30. Жамоалар ўйин олдидан чигалёзди машқларини бажармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!