Футзал. Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди

Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда терма жамоамиз 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Термамиз сафидаги голларга Чориев ва Одилов муаллифлик қилди. Россия термасида эса Ниязов хет-трикка эришди. Шунингдек, Робиньо битта гол урди.

Шундай қилиб, россияликлар очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, якка пешқадамга айланиб олди. Бизнинг ҳисобимизда ҳали очко йўқ.

Матнли трансляция бу ерда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Jumaniyoz
15/09/2021 23:52
Ўйин учун терма жамомизга рахмат адойиб ўйин ўтказишди Елибоевга хам алохида рахмат гап йўқ йигитлар