Футзал: Ўзбекистон МТЖ жойлашган гуруҳдаги вазият қандай? (Фото)

Литвада футзал бўйича терма жамоалар иштирокида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси жойлашган "В" гуруҳида 2-тур баҳслари якунланди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақа фаворити Россия билан куч синашди ва 4:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Квартетимиздаги иккинчи ўйинда Миср Гватемалани таслим этди - 6:3.

Иккки турда зафар қучган россияликлар турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Гватемала ва Миср ундан кейинги поғоналарни банд этган. Терма жамоамиз эса ҳозирча, охирги бўлишига қарамай 3-турда 3 очко ишласа, 2-ўрин билан плей-оффга чиқиши мумкин.

Учинчи турда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миср билан беллашади. Гватемала эса Россияга тўғри келади. Учрашувлар 18 сентябрь санасига белгиланган ва ўйинлар бир хил - Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Қуйида "В" гуруҳидаги 2-турдан кейинги вазият билан танишинг:

photo_2021-09-15_22-46-07

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
16/09/2021 11:35
Бир пайтлар футболда СССР Т/Жси бировларни натижасига қараб гуруҳда қолиб кетар эди.Нима ҳам диймиз; Футзалчиларимизнинг омадинини берсин.Амин!
Кахрамонжон Сафаров
16/09/2021 08:56
Узбекистонни уйинчилари хар доим бировни тахоратига караб иш тутади юракдан Ватан туйгусини хис этмасдан килинган иш фойда келтирмайди , эртакларни айтиб юраверинглар узбекни соддадил мухлислари сизларни эртакларингни эшитавериб ёддан билиб олган , эссиз бу номард уйинчиларга яратилган шароит ва имкониятлар УФА дагилар шунчалар безбетки крокодилни териси хам уларни бети олдида дам олади