Асосий мазмунга ўтиш

Гарет Саутгейт: "Мен яқин орада мураббийликка қайтмайман"

Изоҳлар: 0

Англия миллий терма жамоасининг собиқ мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Англия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт камида бир йил мураббийликка қайтмаслигини айтди.

54 ёшли мутаҳассис Евро-2024 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан сўнг Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этганди.

"Яқин орада мураббийлик қилмайман. Бунга ишончим комил. Менга тўғри қарор қабул қилиш учун бироз вақт керак. Бундай катта лавозимни тарк этганингиздан кейин танангиз ва миянгизга вақт беришингиз керак.

Мен ҳаётимдан завқ олишда давом этмоқдаман. Шунинг учун бу борада шошилмаслик керак ", - деди Саутгейт.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ