Гави Мессини пастга сурворди

“Барселона”нинг ёш ҳужумчиси Гави жамоа афсонаси Лионель Мессининг натижасини янгилади.

Испания чемпионатининг 18-турида “Эльче”га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилган Гави “Барса” тарихида гол уган энг ёш ўйинчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Шу куни бу ҳужумчи 17 ёшу 135 кунлик эди.

Аввал, учинчи ўринни Лионель Месси эгаллаб турганди. Аргентиналик юлдуз “Барселона” учун илк голини 17 ёшу 331 кунлигида киритган.

Бу борада яққол рекордчи Ансу Фати ҳисобланади. У каталонияликлар сафида биринчи голини нишонлаганида 16 ёшу 304 кунлик эди. Кейинги ўринда қайд этилган Боян Кркич 17 ёшу 53 кунлигида голлар ҳисобини очган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×