Германия терма жамоаси сафидан тушиб қолган Сане қандай фикрда?

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане Германия терма жамоасининг  ЖЧ-2018 учун якуний таркибига киритилмагани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионатида ўйнамаслигимдан жуда хафаман. Бироқ, мен мураббийнинг қарорини хурмат қилишим лозим. Энди мен яна терма жамоа таркибига қайтиш учун ўз устимда кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан. Германия терма жамоасига Россияда омад тилайман. Соврин сари олға!”, - деб ёзади Сане ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Сане ўтган мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 19та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!