Германиялик мураббий “Спартак” Ўруновни нега ўйнамаганини ошкор қилди

Истеъдодли футболчимиз Остон Ўрунов ўтган йилги ёзги трансферлар даврида “Уфа”дан “Спартак”га трансфер қилинган пайтда Москва клубини германиялик мураббий Доменико Тедеско бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқарар эди.

Бу мутахассис ўзбек футболчисидаги иқтидорни етарли даражада пайқай олмади. Россия матбуоти орқали Ўрунов жуда истеъдодли эканини ва албатта, унинг ёшлигини инобатга олиб, футболчига ўз салоҳиятини намоён қилиши учун етарли даражада вақт ва имконият беришини таъкидлаган бўлса-да, амалда ундай бўлмайди. Тедеско Остонни асосан учрашув охирида бир неча дақиқага майдонга туширди холос.

a1de2d80211eaa673f95285d76a09_1

Натижада ёш футболчи катта босим остида қолди ва бу трансфер кутилган натижа бермади. Ўрунов билан бирга келган Александр Кокорин трансферини ҳам “Спартак”га фойда келтиргани йўқ.

“Спартак”да Доменико Тедеско билан бирга ишлаган германиялик мураббий Андреас Хинкель журналистлар билан суҳбатда Ўрунов ва Кокорин, Россия футболидаги легионерларга қўйилган чекловлар ҳақида гапирди.

- Сиз ишлаган даврда Александр Кокорин ва Остон Ўрунов “Спартак”да ўйнаб кета олмади. Шамиль Газизов уларни олиб келгани бекор бўлиб чиқдими?

- Улар олиб келинган пайтда бизда жанговар жамоа шаклланган ва рақобат ўта кучли эди. Улар ўз даражасини ва салоҳиятини намойиш қила оладими ёки йўқ, бу уларнинг ўша пайтдаги спорт формасига боғлиқ эди. Қайсидир маънода, йигитлардан омад юз ўгирди. Кокорин ўзини кўрсатадиган паллада жароҳат ола бошлади. Биз уни шундоқ жамоага қўшиб қўя олмасдикю Дастлабки ҳафталарда нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлганига эътибор қаратинг.

Александр Кокорин,  юқори савияли ўйинчи эканига шубҳа йўқ. Майдонда ўзини кўрсатишга бор кучи билан ҳаракат қиларди. Машғулотларда борини берарди ва Доменико билан унга ҳеч қандай эътирозимиз бўлмасди.

Остон Ўрунов – ёш истеъдод эгаси. Лекин унинг вазияти бироз бошқача эди. Жамоада легионерлар лимити чегараланиб қолди. Остон ҳам жароҳатларга йўлиқди ва тикланиши узоқ давом этди. Ўрунов учун ҳар бир учрашувда асосий таркибда ўйнаш муҳим эмасди, биз уни босқичма-босқич ўйинга жалб қилишимиз мумкин эди. Лекин хорижликларга қўйилган чеклов туфайли биз Ўруновдан ўз вақтида фойдалана олмадик ва унинг салоҳиятини очиш қийин бўлди.

original

- Россияда легионерларга қўйилган чекловни олиб ташлаш тарафдоримисиз?

- Албатта! Бу футболчиларни ва лигани рувожлантириш учун зўр қарор бўларди. Аслида мен бу чекловлар нега кераклигини тушунмайман. Тарбияланувчилар учунми? Бу тескарисига ишлай бошлади.

Мен Европа ва Германия мутахассислари билан Россиядаги чеклов ҳақида гаплашдим. Ҳамма бу чеклов иш бермаслигини ва уни бекор қилиш кераклигини гапиряпти. Россия истеъдодли ёшларга бой, лекин лимит уларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўляпти. Ҳамма етакчи клублар бир ўйинчи учун поспортга қараб кураш олиб боради ва бу футболчи энг яхши таклифни берган жамоани танлайди. У ерда рақобат бўлмайди ва у доимо асосий таркибда ўйнайди. Чунки унга харажат қилишгани ва у рус бўлгани учун майдонга тушади.

Шунинг учун ҳам маҳаллий футболчилар хорижга чиқмайди, бўшашади ва катта пул олишга кўникиб қолади. Бу йўл билан ривожланиб бўлмайди. Мисоллар жуда кўп.

Чеклов бекор қилинса, хорижликлар келади ва россияликлар билан рақобатлашади. Рақобат ошса, сифат кўтарилади. Ўйинчилар майдондаги жойи кафолатланмаганини ва унга меҳнат билан эришиш кераклигини тушуниб етади. Шундан кейингина рус футболчилари Европа лигаларига ўтишдан қўрмайдиган бўлади. Уларнинг ўрнини ёшлар эгаллайди ва вақти келиб улар ҳам Европага интилади.

HotqjsLDjdQ

Легионерларга бўлган чекловни бекор қилиш Россия футболини ривожлантиришдаги ягона тўғри йўл.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар