Гризманн “Челси” таклифига қандай жавоб берди?

“Барселона”дан кетиши кетилаётган франциялик  ҳужумчи Антуан Гризманн “Челси” томонидан таклиф олди.

“Челси” аслида ёзда “Боруссия”дан Эрлинг Холандни олмоқчи эди. Бироқ, дортмундликлар ҳеч қандай нархга уни қўйиб юбормаяпти. Лондонликларнинг таклифига ҳам рад жавоби берилди.

Шунинг учун Томас Тухель ҳужум чизиғини Гризманн ёрдамида кучайтирмоқчи. Германиялик мутахассис олдига келаси мавсумда Англия чемпионатида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Маълумотларга қараганда, Антуан Гризманн “Челси”нинг таклифини қизиқарли, деб топган, лекин Каталониядан кетса, фақатгина “Атлетико”га қайтиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)