Гвардиола: Торрес

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола испаниялик ҳужумчи Ферран Торреснинг "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Ферран Торрес? Ҳали расман эълон қилингани йўқ, аммо музокаралар олиб борилмоқда ва трансфер якунланиш арафасида. Келишув клублар расман эълон қилганидан кейин якунланади.

Албатта, Ферран январда "Барселона"га ўтса, хафа бўлмайман. Чунки мен футболчилар бахтли бўлишини истайман. Мен Торрес учун хурсандман.

Раҳбарият футболчини ўз хоҳишига қарши чиқиб, уни мажбуран олиб қоладиган бошқа клублардан фарқли ўлароқ, «Сити»да, агар футболчи бошқа жойга кетишни истаса, унга кетишга рухсат берилади”, - деди испаниялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×