Гвардиола: “У ўзига кўпроқ ишониши керак”

Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Сити” “Саутгемптон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ғалаба голига ярим ҳимоячи Нико Гонсалес муаллифлик қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг Хосеп Гвардиола унинг ўйин ҳақида фикр билдирди:

"Йўқ, мен бундай голни ундан кутмаган эдим. Одатда бундай вазиятларда қанот ҳужумчилари ёки форвардлардан гол кутилади. Аммо у буни муносиб тарзда амалга оширди. У ажойиб мавсум ўтказмоқда.

У ўзига кўпроқ ишониши керак, ортиқча эҳтиёткор ўйнамаслиги лозим. Айни шу руҳда у таянч ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилиши керак. У ҳали ёш ва янада ўсиш имкониятига эга", — деди Гвардиола.

Маълумот учун, финалда “шаҳарликлар” “Челси” — “Лидс” жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!