Ҳусайн Норчаев: Ҳужумчи учун тўпурарлар орасида бўлиш ёқимли

ОФК Кубоги-2021 ҳудудлари ярим финал баҳсида "Насаф" Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб мусобақанинг кейинги босқичига чиқди. Беллашувда учта гол киритиб мусобақа тўпурарига айланган Ҳусайн Норчаев беллашув ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

"Авваламбор барчани муҳим ғалаба билан табриклайман. Стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг ҳам кечаги ғалабада ҳиссаси катта бўлди. Мухлислар кўз олдида футбол ўйнаш ёқимли. Ўйин тўлиқ бизнинг назоратимизда ўтди десам ҳам бўлади. Керакли натижани қўлга киритиб кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман.

Кечаги беллашувда киритган голларимни жамоамиз мухлисларига ҳамда оила аъзоларимга бағишлайман. Ҳужумчи учун тўпурарлар орасида бўлиш ёқимли" - деб ўз фикрларини якунлади Ҳусайн Норчаев.

"Насаф" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
24/09/2021 01:43
uka. maladis san uyindan uyinga ochilib borapsan kuz ungimizga uka. chempionatni boshiga kup asap qiluvding. lekin hammasini oqlading. ochigi hujimdan kungil tuq. san gol urganinga emas balkim san hujim chizigiga pazitsa tanlashka ham chakki emassan. birinchi tupka ham hamisha korpiska yutib chiqapsan. mehnat qilishdan tuhtama uka. biz muhlisla qulimizdan hech narsa qilib berib olmaymiz. lekin mehnatingni esa lekin qadrlaymiz uka.