Игорь Сергеев ҚПЛнинг энг қиммат футболчилари ўнлигидан жой олди

Мавсум аввалида Қозоғистон чемпионатига кўчиб ўтган Игорь Сергеев ўз жамоаси билан чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

"Тобол" жамоаси вакили ҳисобланадиган легионеримиз лиганинг энг қиммат футболчилари қаторида қайд этилмоқда. "SPORTS.kz" нашри Қозоғистон Премьер-лигасининг энг қиммат 10 футболчиси рўйхатини тузиб чиқди:

1. Тигран Барсегян, ярим ҳимоячи (Арманистон, «Астана») — 2,50 млн евро;

2. Яцек Гуральски, ярим ҳимоячи (Польша, «Кайрат») — 2,30 млн евро;

3. Дино Миканович, ҳимоячи (Хорватия, «Кайрат») — 2,00 млн евро;

4. Нурали Алип, ҳимоячи («Кайрат») — 1,70 млн евро;

5. Раде Дугалич, ҳимоячи (Сербия, «Кайрат») — 1,70 млн евро;

6. Игорь Сергеев, ҳужумчи (Ўзбекистон, «Тобол») — 1,50 млн евро;

7. Небойша Косович, ярим ҳимоячи (Сербия, «Кайрат») — 1,30 млн евро;

8. Стас Покатилов, дарвозабон («Кайрат») — 1,20 млн евро;

9. Жоао Паулу, ҳужумчи (Бразилия, «Кайрат») — 1,00 млн евро;

10. Дмитрий Шомко, ҳимоячи («Актобе») — 1,00 млн евро.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)