Икром Алибоев:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигида машғулотларини давом эттиряпти.

Йиғинга таклиф қилинган ўйинчилар орасида Жанубий Корея чемпионатида тўп сураётган легионеримиз Икром Алибоев ҳам бор.

ЎФА матбуот хизмати ушбу футболчининг клубидаги ва терма жамоадаги фаолиятига доир фикрлари билан қизиқди.

- Ҳолатим яхши. Гарчи клубимдаги охирги ўйинларда иштирок этмаган бўлсам-да, ҳолатимни яхши, деб ўйлайман. Жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани бажаргани учун менга бироз дам беришди Мавсум охирида эса муҳим вазифамиз турибди. К-1 лигасига чиқишимиз керак. К-1дан тушиб кетаётган жамоа билан ўйнаймиз. Ғалаба қозонсак, кучлилар орасига чиқамиз.

алибоев_1

Терма жамоага келсак, муҳит аъло даражада. Мураббий ўзгарди, жамоада кўп янги ва ёш ўйинчилар бор. Жароҳатимга келсак, операция қилдирган жойи яхши. 100 фоиз тайёрман, ҳаммаси яхши. Нима бўлган тақдирда ҳам биз профессионалмиз ва ҳар қандай муҳитга кўникишимиз керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)