Илия Топурия Ислом Махачевни бўғиб қўядими?

  • 25.04.2026 13:49
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Таниқли мураббий Хавьер Мендез енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ва россиялик Ислом Махачев ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.

"Топурия Исломни бўғиб қўядими?! Ҳамма нарса бўлиши мумкин, чунки бу ММА. Лекин фақат грэпплинг ҳақида гап кетса, менимча, бу эҳтимолдан йироқ. Тўғри, Илия даҳшатли натижалар қайд этяпти. Бироқ у Махачевни бўғиб қўйишига ишониш қийин", - деди мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, Топурия кейинги жангини 14 июнь куни Оқ Уйда Жастин Гэтжига қарши ўтказади. Махачев эса ёзда октагонга қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!