Илия Топурия Хабиб Нурмагомедовнинг жанг услубини танқид қилди

  • 27.02.2026 13:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедовнинг жанг услуби зерикарли, деб атади.

“Хабиб сўнгги икки жангигача томошабоп жангчи эмас эди. Уни қизиқарли қилган жиҳат — мағлубиятсиз серияси бўлган. Одамлар кимдир уни енга оладими, деган савол билан жангларини кузатишарди. Аммо шахсан мен ҳеч қачон Нурмагомедовнинг услубига мухлис бўлмаганман”, — деди Илия стример Адин Росснинг You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Топурия Оқ Уйда ўтказилиши режалаштирилган турнирнинг марказий тўқнашувида иштирок этмаслиги ҳақида хабарлар тарқаляпти.

Зебонисо Хамидова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!