Индзаги “Челси”дан уч футболчи олади. Улар орасида Шомуродов билан ўйнаган футболчи бор!

Италия чемпиони “Интер”ни қабул қилиб олган Симоне Индзаги клуб раҳбарияти билан учрашиб, ёзги трансферлар вақтида қайси футболчиларга биринчи бўлиб эътибор қаратиш лозимлигини маълум қилди.

Унга кўра, италиялик мураббий ўз шогирдлари орасида “Челси”нинг уч нафар ўйинчиси Маркос Алонсо, Эмерсон Палмиери ва Давиде Дзаппакостани кўрмоқчи.

Маълумки, Дзаппакоста якунланган мавсумни Элдор Шомуродов билан бирга “Женоа” жамоасида ўтказди.  

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель бу уч футболчидан фақат Маркос Алонсога ишонч билдиришга тайёрлигини таъкидламоқда. Агар бу ўйинчи учун талаб қилинаётган трансфер суммасини тўлиқ тўлайдиган жамоа топилмаса, Алонсо Лондонда қолади.

Бироқ, Палмиери ва Дзаппакостанинг трансферини амалга ошириш қийин бўлмайди. Чунки Тухель бу икки чарм тўп устасига жамоасидан жой бермаяпти ва клуб хўжайинлари уларга харидор қидирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар