"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси "Интер"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 

"Интер" оддий ҳолатда биздан кучли, ноодатий ҳолатда эса анча кучли. Ўтган йили улар "Рома"дан 29 очко кўп жамғарганди. 

Бугун коронавирус ва дисквалификациялар туфайли қийин аҳволга тушиб қолдик. Ҳужумдаги салоҳиятимизни инобатга олсак, ўзимизда бўлган 2-3 та имкониятдан фойдаланишимиз керак эди. Якунда 3 та вазият ярата олдик, аммо гол бўлмади. 

Биз каби ҳимоявий услубда ўйнасангиз, биринчи ва учинчи голларни ортиқча қийинчиликсиз ўтказиб юборасиз. 

"Интер"ни табриклайман ва сешанба куни бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши ўйинда уларга омад тилайман. Барчангизга раҳмат, хайр", - деди португалиялик мутахассис. 




Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×