"Интер" клубининг янги бош мураббийи Симоне Индзаги жамоанинг даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳақида гапирди.

“Европа чемпионатидан олдин Эриксен билан гаплашдим. Мен унга ишонардим. "Интер" Чалханўғлудек муҳим футболчини сотиб олиб, ажойиб трансферни амалга оширди.

Эриксеннинг қайтишга вақти бор, биз уни қучоқ очиб кутамиз”, - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатининг дастлабки ўйинида Дания терма жамоаси Финляндия билан ўйнади (0: 1). Учрашувнинг биринчи бўлим охирида Эриксен кутилмаганда майдонга қулади. Кейинчалик шифокорлар унинг юрак хуружига учраганини айтишди. Ҳозир у ўз уйида ва тикланиш босқичида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар