Ислом Аҳмедов Тожикистонда ташкил этилган ўқув-курсига бошчилик қилди

Тожикистон футбол федерацияси охирги пайтларда мураббийларнинг билимига катта эътибор қаратяпти.

Шу муносабат билан ТФФ техник департаментининг режасига асосан Душанбеда ОФКнинг олти кунлик курслари бўлиб ўтди.

ахмедов

Эътиборлиси, ФИФА ва ОФК инструктори, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов ушбу ўқув-курсига бошчилик қилди.

Маҳаллий мутахассислар ва техник эксперт мураббийлар, жумладан Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Мубин Эргашев ва бошқалар мазкур ташкил этилган курсларда қатнашишди ҳамда Ислом Аҳмедовдан керакли билимларни ўзлаштирдилар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×