Исмоилов “Эвертон”ни бошқаришга қарашади!

Миллиардер Алишер Усмоновнинг қариндоши Сарвар Исмоилов “Эвертон” директорлар кенгаши таркибига киритилди.

- “Эвертон”  директорлар кенгашига кириш мен учун катта шараф ва имконият. Бу жуда катта масъулият ва мен унга жиддий ёндашаман. Мен клуб хўжайини ва директорлар кенгашини менга ишонч билдиргани ва имконият тақдим этгани учун миннатдорлик билдираман.  

Мен бу клубни яхши кўраман ва структураси билан яхши танишман. Томирларимда “кўк рангли қон” оқаётганини айтишни истардим. Мен қатъий ва ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган инсонман. Клубга янги ғоялар ва ёшлик шиддатини олиб киришга умид қиламан. Асосий мақсадимиз – майдонда муваффақият қозониш. Клубимиз учун ажойиб янги саҳифа очилмоқда. Биз янги даврга киряпмиз ва фақат олға интиламиз, - деди Сарвар Исмоилов.

Сарвар Исмоилов 2019 йилда тижорат бўйича маслаҳатчи, кейин аёллар жамоасида спорт директори этиб тайинланган эди. У аёллар жамоасидаги ишини ҳам давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!